Шавкат Мирзиёев 17 август куни Мадинада бўлиб, Масжидун Набавийни зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари Пайғамбар алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейи билан ҳам танишган.
Президент музейни кўздан кечириш давомида саудиялик олимлар билан Ислом дини тарихи, ўзбек ва араб халқларини боғловчи ришталар ҳақида фикр алмашган.
Доктор шайх Носир Заҳроний музейдаги маълумотлар Имом Бухорий ва Имом Термизий асарларидан олинганини айтган. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бу алломалар номи билан илмий марказлар ташкил қилингани, ислом маданияти обидалари асраб-авайланаётганини таъкидлаб, олимларни мамлакатга таклиф қилган.
Давлат раҳбари Мадинани зиёрат қилиб юрган ўзбекистонлик фуқаролар билан ҳам суҳбатлашган.
Изоҳ (0)