Наманган вилоятида жойлашган Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси фаолияти фавқулодда тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди. Энергетика вазирлиги матбуот хизмати магистрал газ қувурида юзага келган носозлик махсус бригада томонидан бартараф этилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини табиий газ билан таъминловчи магистрал газ қувурида юзага келган носозлик махсус бригада томонидан бартараф этилмоқда. Мазкур таъмирлаш ишлари соат 18:00 га қадар якунланиши кўзда тутилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қисқа фурсатда ишга туширилиб, электр энергиясини узата бошлайди.
Ҳозирги пайтда йўқотилган қувватни тиклаш учун Тошкент, Янги Ангрен, Сирдарё ИЭСлари ҳамда Чорвоқ гидроэлектр станциясидаги захира энергоблоклар ишга туширилган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ (0)