Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг биринчи манзили — муқаддас Мадина шаҳрига борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шаҳзода Муҳаммад бин Абдулазиз номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Мадина минтақаси раҳбарлари кутиб олган.
Қисқа суҳбатдан сўнг Шавкат Мирзиёев мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳларидан бири — Масжидун Набавийга йўл олган.
Аввалроқ Саудия Арабистони Ўзбекистон билан 11,99 миллиард долларлик инвестиция шартномаларини имзолагани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)