Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Шавкат Мирзиёев 17 август куни Масжидун Набавийга бориб, икки ракат намоз ўқиди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида хабар берилди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари Саудия Арабистонига давлат ташрифининг биринчи манзили сифатида Мадина шаҳрига борган. Президент у ердаги Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиб, Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилган.

Шавкат Мирзиёев ҳужрайи саодатга кириб, Муҳаммад алайҳисаломга саловат ва саломлар айтган. Бундан ташқари, давлат раҳбари Пайғамбар алайҳисаломнинг сийратлари ва Ислом цивилизацияси музейи билан ҳам танишган. Сўнг Жидда шаҳрига жўнаб кетган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар