Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қидирувдаги Mercedes-Benz Actros юк машинаси Марғилондан топилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Қайд этилишича, МИБнинг Тошлоқ тумани бўлими томонидан қарздор, якка тартибдаги тадбиркор С.Қ.дан ундирувчи «Ҳамкорбанк» АТБ фойдасига 155 миллион сўм кредит қарзни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор огоҳлантирилган. Шундай бўлса-да, у банк олдидаги қарзини тўламай келган.

Давлат ижрочиси томонидан 8 август куни гаров мулки бўлган Mercedes-Benz Actros автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бошқарманинг қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлар давомида 16 август куни юк автомобили Марғилон шаҳридан топилиб, хатланган.

Хатланган автомашинани савдога қўйиш жараёнида қарздор банкдан бўлган 155 миллион кредит қарзини тўлиқ тўлаган ва ижро иши амалда тамомланиб, транспорт воситаси эгасига қайтарилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар