Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент вилоятининг Бўка ва Қашқадарё вилоятининг Китоб туманларида йўл таъмирлашдаги талон-торожликлар фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Бўка тумани йўллардан фойдаланиш» УК масъул шахслари томонидан туман ҳудудидаги йўлларни таъмирлашда амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 266,8 миллион сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилингани аниқланган.

Шунингдек, Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Китоб тумани йўллардан фойдаланиш» УК бош ҳисобчиси С.К. ва бошқалар ушланган. Улар туман ҳудудида амалга оширилган йўлларни таъмирлаш ишлари учун ишчиларга тўланиши лозим бўлган пулларни смета ҳужжатларига жорий иш ҳақи сифатида киритишган бўлса-да, 176,4 миллион сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар