Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2022 йилги Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳисоботига кўра, Украинадаги можаро 20 миллионга яқин одамнинг ўта қашшоқлашишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Фото: «News.un.org»

Фото: «News.un.org»

2022 йилда дунё миқёсида кунига 1,90 доллардан кам даромадга эга бўлган камбағаллар сони 656,7 миллионни ташкил этади. Бироқ озиқ-овқат нархининг кўтарилиши ва Россия ҳарбийларининг Украинадаги операцияси оқибатлари туфайли бу рақам 676,5 миллион кишига кўтарилиши мумкин.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг таъкидлашича, Россия-Украина можароси нафақат озиқ-овқат, ёқилғи ва ўғит нархларининг тез ўсишига сабаб бўлган, балки таъминот занжири, жаҳон савдоси ҳамда молиявий бозорларда муаммоларни келтириб чиқарган.

Аввалроқ БМТ вакили инсонпарварлик ёрдами учун ажратиладиган маблағлар 33 миллиард доллар миқдорида рекорд даражада камайганини маълум қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар