Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Афғонистонни тарк этган махсус топшириқли бўлинмалар собиқ жангчиларининг бир қисми Украинада қуролли гуруҳларга қўшилиб олган. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди, деб ёзади «РБК».

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

«Ёлланма аскарлар сифатида, пул эвазига — афтидан, уларга ваъда беришган, ахир яшаш учун нимадир қилиш керак-ку, — улар украиналик нацистларга қўшилмоқда», — деди махсус вакил.

Кабулов берган маълумотларга кўра, ҳарбийлар, шунингдек, ИШИД гуруҳига ҳам келиб қўшилмоқда. Дипломат қайд этишича, Афғонистон махсус хизматлари жангчиларининг жойлашуви масаласи яқинда Қирғизистон вакили томонидан Тошкентдаги учрашувда кўтарилган.

«Улар жуда кўпчилик бўлиб қочиб кетганди, энди эса ўтирибди кутиб, уларни америкаликлар ёки бошқалар олиб кетмаяпти, лекин ўзлари шунга ваъда берган — қарийб 110 минг афғонистонлик АҚШга кириш учун рухсатнома берилишини кутиб сандироқлаб юрибди, аммо, афтидан, ҳеч ким уларга ҳеч қанақа рухсатнома бермоқчи эмас», — дея қўшиб қўйди махсус вакил.

Бундан ташқари, дипломатнинг сўзларига кўра, Россия афғон ҳарбийлари ўтган йили Ўзбекистон ва Тожикистонга қочиб ўтган юзга яқин самолёт ва вертолётлар Украинага келиб тушиши хавфини кўрмоқда. «Афғонистон ҳарбий бошлиқлари ва ҳарбий хизматчилари қочиб, бир неча ўнлаб вертолёт ва самолётларни ўғирлаб кетган пайтида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларига келиб қолган ўша вертолёт ва самолётлар (Тожикистонда 60 га яқин, Ўзбекистонда 40—50 та) Украинага тушиб қолмаслиги биз учун муҳим», — деди Кабулов.

Махсус операциялар бошида Украина президенти Владимир Зеленский «халқаро легион» тузилгани ҳақида эълон қилди, у ерга чет эллик кўнгилли фуқаролар хизмат учун кириши мумкин эди. Россия ушбу бўлинма ҳарбий хизматчиларини ёлланма жангчилар деб атайди. Россия Мудофаа вазирлигининг июлдаги маълумотларига кўра, 24 февралдан буён Украинага 7,1 минг ёлланма аскар келган; уларнинг 4,3 мингдан ортиғи йўқ қилинган ёки жанговар ҳаракатлар ҳудудини тарк этган, 2,7 мингдан зиёд киши эса низода қатнашишда давом этмоқда.

Баъзи мамлакатлар, масалан, Канада ва Польша Украинада ўз фуқаролари ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаган. Америкаликлар ўлими ҳақида CNN ва Politico хабар берган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар