Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Қозоғистон мактабларида 6–7 йил ичида рус тилида ўқитиладиган синфлар тугатилиши ҳақида маълумотлар тарқалмоқда ва улар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда ёлғон маълумотларга қарши курашувчи «Стопфаке.кз» лойиҳаси маълум қилди.

Фото: «Инатурау.кз»

Фото: «Инатурау.кз»
«Қозоғистонда рус мактабларининг келажаги йўқми?» сарлавҳали материал бундан икки йил аввал «31-канал»нинг «Информбюро» янгиликлар дастури томонидан эфирга узатилган.

Унда пойтахтдаги 90-сонли гимназия директорининг билдирган фикри асос қилиб олинган.

Хусусан, ўрта таълим соҳасидаги тенденциялар муҳокама қилинган.

Гап, шунингдек, русийзабон мактабларда ўқувчилар сонини камайтириш ҳақида кетган. Гимназия директори ўқувчилар келажакда рақобатбардош бўлиши кераклиги юзасидан ота-оналарга мурожаат қилган. Раҳбар улардан давлат тилини фаол ўрганишлари учун фарзандларини қозоқ мактабларига беришни сўраган.

Материалда яна бир эксперт — Қозоғистон таълим экспертлари лигаси вице-президентининг фикри ҳам ўрин олган.

У рус мактаблари ҳам, қозоқ мактаблари ҳам ўқувчилар билан тўла экани, муаммо ўқитувчилар етишмаслиги, бу ҳолатни «Педагоглар мақоми тўғрисида»ги қонун билан бартараф этиш мумкинлиги ҳақида гапирган.

Ушбу материал ҳозирда фаол равишда оммага эълон қилинмоқда, аммо моҳияти атайлаб бузиб кўрсатилмоқда», — дея тушунтириш берган «31-канал вакиллари».

Таълим рус тилида олиб бориладиган синфлар бекор қилиниши ҳақида тарқалган маълумотни Қозоғистон Таълим вазирлиги ҳам рад этган. «Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Қозоқ тилида олиб бориладиган синфларда ҳам, рус тилидаги синфларда ҳам рус тили бир хил режимда ўрганилишда давом этади, бошқа режалар йўқ», — деган халқ таълими вазири биринчи ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, Украина пойтахти Киев шаҳридаги мактабларда 2022–2023-ўқув йилида фан дастурларидан рус тили олиб ташланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди