Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сериал яратиш жараёнида дастлаб пилот эпизод чиқарилади, агар у томошабинларга ёқса, у ҳолда лойиҳа устида ишлаш давом этади. Бадиий фильмларнинг муваффақиятини ҳам олдиндан айтиб бўлмайди ва ролга рози бўлган актёрлар ҳам картинанинг келажаги нима бўлишини аниқ билишмайди.

«Тахтлар ўйини»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

«Тахтлар ўйини» сериали дунёдаги энг муваффақиятли телелойиҳалардан бирига айланди. Бироқ шоу машҳурлигининг энг юқори чўққисида асосий актёрларнинг кўпчилиги ҳар бир қисм учун 500 минг доллар олишди, бу улкан лойиҳа учун жуда кам ҳисобланади.

Аммо Жейсон Момоага «Тахтлар ўйини» дунё миқёсида шуҳрат келтирган бўлса-да, ҳақиқатан ҳам шафқатсиз ҳазил қилади. Сериал суратга олингандан кейин Жейсон анчагача иш топа олмайди, чунки продюсерлар унинг актёрлик қобилиятига шубҳа қилишади. Баъзилар ҳатто Момоа инглиз тилида иккита сўзни ҳам боғлай олмайди, деб ишонишади.

Аммо актёр ва унинг оиласи пулга муҳтож эди, шунинг учун юлдуз қарзга ботади. «Биз «Тахтлар ўйини»дан сўнг оч қолганмиз. Фарзандли бўлсанг-да, катта қарзга боцанг, бу жуда ёмон ҳолат», — дейди у интервьюсида.

«Дўстлар»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Олти дўст ҳақидаги фильм бутун дунё бўйлаб 1994 йилдан бери томоша қилинади, шу вақт ичида 200 дан ортиқ қисмлари чиқди. Ҳозирда сериал актёрлари бой ва машҳур. Аммо дастлаб уларга 1-мавсумнинг ҳар бир эпизоди учун 22,5 минг доллар берилган. Киносаноатда бу пуллар шунчаки арзимас сентдек гап. Аммо 2-мавсумда гонорар кўтарила бошлайди. 10-қисмга келиб, ижодкорлар битта эпизод учун 1 миллион доллар олишади.

«Махфий материаллар»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Скалли ва Малдер биргаликда кўплаб сирларни очишади. Ҳақиқий ҳаётда ҳам Жиллиан Андерсон ҳамма нарса очиқ-ошкор бўлишини хоҳлайди. Масалан, унинг ҳамкасби Дэвид Духовнининг маоши нима учун уникидан 2 баравар кўп эканлигини билиш учун.

Актриса эркаклар ва аёлларнинг маоши бир хил бўлишига эришади. Натижада ушбу картинанинг қолган қисмларида бош рол ижрочилари бир хил маош оладилар.

«Ўткир виқорлилар»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Киллиан Мерфи «Ўткир виқорлилар» фильмида суратга тушиши учун қанча гонорар олгани аниқ эмас. Аммо сериал юлдузлари бюджет камтарона бўлганини айтишади. Мерфининг маоши паст бўлган деган тахминлар бор. Негаки, бир эпизоднинг умумий қиймати, жумладан реквизитлар яратиш, декорация, актёрлар ва ижодий гуруҳнинг меҳнати тахминан 2,2 миллион долларни ташкил этган. Ҳа, бу телевидение саноати учун оз миқдордаги пул. Шу билан бирга, картина бир нечта кино мукофотлари билан тақдирланган.

«Хайрли тун ва омад»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Жорж Клуни тарихий драма режиссёри сифатида ишлашга қарор қилади. Картинани яратиш 7,5 миллион долларга тушади. Суратга олиш ишлари учун Клуни Лос-Анжелесдаги уйини гаровга қўяди. Жоржнинг ўзи эса сценарий, продюсерлик ва актёрлик иши учун кам ҳақ олади. Аммо таваккалчилик ўзини оқлади: фильм кассада 54 миллион доллардан ортиқ даромад келтиради.

«Ёввойи Ғарб дунёси»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Бу фильмда ҳам тарих такрорланади. Актёрлар 100-150 минг долларлик гонорарга келишишади. Аммо сериал машҳур бўлиши биланоқ асосий актёрлар маошни оширишни талаб қилишади ва бу сумма 250 минг долларгача кўтарилди.

«Узуклар ҳукмдори: биродарлик узуги»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Фродонинг содиқ дўсти Сем ролини ижро этган Шон Эстин фильмдан 250 минг доллар ишлаб топади. Актёрлар ишига Голливуд билан солиштирадиган бўлсак, бу жуда кам пул. Айтганча, Орландо Блум эса атиги 175 минг долларга рози бўлади. Актёрнинг ўзи шу сумманинг ярмига ҳам рози бўлишини айтади. Бундан ташқари, лента хитга айланади ва кутилганидан кўра кўпроқ машҳурликка эришади.

«Ҳар доим ҳа де»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Жим Керри 20 миллион доллардан воз кечиб, «Ҳар доим ҳа де» фильмида текинга рол ўйнади. Бу бир қарашда ғалати туюлиши мумкин. У иши учун бир сент олишни ҳам истамайди, лекин фойданинг бир фоизини олиш шарти билан суратга тушади. Яъни агар фильм хитга айланса, у кўпроқ ютарди. Натижада шундай бўлди: актёр 35 миллион доллар ишлаб олади.

«Асосий инстинкт»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Шерон Стоуннинг айтишича, у фильмдаги иши учун жуда оз миқдорда пул олган. Гонорари ҳатто «Оскар» маросими учун либос сотиб олишга ҳам етмасди. Аммо Майкл Дуглас худди шу фильмда суратга тушгани учун 14 миллион доллар ишлаб топган.

Стоуннинг қўшимча қилишича, суратга олиш ишларида унга осон бўлмаган. Актриса даҳшатли тушлар кўрар, роли туфайли ақлдан озай дейди, аммо охирида арзимаган гонорар олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади