Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-7) навбатдаги жангини UFC 280 турнирида ўтказади.

Фото: UFC

Фото: UFC

Абу-Дабида бўлиб ўтадиган мусобақада Муродовга бразилиялик Кайо Борральо (12-1) рақиблик қилади. Бу ҳақда UFC матбуот хизмати маълум қилди.

UFC 280 турнири 22 октябрь куни бўлиб ўтади.

Мусобақанинг асосий жанги енгил вазн тоифаси вакиллари Ислом Махачев ва Чарльз Оливейра ўртасида кечади. Ўта енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Пётр Ян ҳам ушбу турнирда америкалик Шон O’Мэллига қарши октагонга чиқади. Шунингдек, MMA жангчиси Зубайра Тухугов Лукас Алмейдага қарши жанг қилади.

Аввалроқ Маҳмуднинг Париж шаҳрида ўтказиладиган UFC Fight Night мусобақасидаги Абусуфён Магомедовга қарши жанги бекор қилингани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Муродов охирги жангини 2021 йилнинг август ойида Жеральд Миршертга (33-14) қарши ўтказиб, UFC’даги илк мағлубиятини қабул қилиб олганди.

Маълумот учун, Муродов UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (13-5) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смит (15-10), учинчисида эса Эндю Санчесни (12-6) нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар