Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғонадан Самарқандга Тожикистон орқали автобус қатновини йўлга қўйиш имкониятлари ўрганилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Фото: Транспорт вазирлиги

Қайд этилишича, 12 август куни эрта тонгда Фарғона автошоҳ бекатидан Uzautotrans service корхонасига тегишли Yutong автобуси Фарғона–Самарқанд йўналишида илк техник қатновни амалга ошириш учун йўлга чиққан.

Транспорт вазирлиги Фарғона вилояти транспорт бошқармаси мутасаддилари ҳамда бир гуруҳ вилоят фаоллари ва нуронийлар ушбу қатновнинг илк йўловчилари сифатида манзилга етказилади.

Фарғона–Самарқанд йўналишида илк техник қатнов Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Хўжанд шаҳри орқали транзит амалга оширилмоқда. Автобус йўналиши масофаси 618 километр бўлиб, мазкур масофани босиб ўтиш учун 12 соат 50 дақиқа сарфланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Барселона” “Атлетико” футболчисини харид қилса, Ансу Фати жамоадан кетишига тўғри келади 
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев трансформатор ишлаб чиқарувчи Aysel energy корхонаси фаолияти билан танишди
Маҳаллий
Тошкентдаги “Ипподромда” 2 бош от очликдан нобуд бўлди