Саудиялик таниқли дипломат ва бизнесмен Муҳаммад ал-Қаҳтаний Мисрдаги чиқиши чоғида вафот этди, деб хабар бермоқда Pledge Times нашри.
Ҳодиса дипломат Қоҳирада халқаро, минтақавий ҳамда араб идоралари ва ташкилотлари вакиллари, шунингдек, қатор элчилар ва араб арбоблари иштирокида бўлиб ўтган араб-африка конференциясида нутқ сўзлаётган чоғида юз берган.
«Ал-Салам» холдинг компанияси директорлар кенгаши раиси Муҳаммад ал-Қаҳтани нутқи чоғида ҳушини йўқотиб, ерга йиқилди. Хабар қилинишича, у касалхонага ётқизилган, бироқ уни қутқаришга уринишлар муваффақиятсизликка учраган. Унинг ёнида турмиш ўртоғи ҳам бўлган.
Ўлим сабаби эса ҳозирча номаълум.
Конференция ҳужжатларни қалбакилаштириш ва унга қарши кураш ташкилоти томонидан ўтказилган. Бироқ дипломат вафоти муносабати билан тадбир бекор қилинди.
Изоҳ (0)