Қримнинг Новофедоровка қишлоғи яқинидаги аэродромда содир бўлган портлашлар факти бўйича жиноий иш қўзғатилди, деган вилоят раҳбари Сергей Аксенов журналистларга. Бу ҳақда «РБК» нашри хабар бермоқда.
Текширув ва тергов ҳаракатлари якунланишини кутмоқдамиз. Уларнинг ҳаммаси эртага кечгача тугаши керак. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг баҳосисиз биз вайроналарни таҳлил қилишни давом эттира олмаймиз. Жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейди Аксенов.Шунингдек, ҳодиса оқибатида 60 дан ортиқ кўп қаватли уйлар зарар кўрган, дея қўшимча қилган у.
Қрим ички сиёсат, ахборот ва коммуникациялар вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирда вақтинчалик жойлаштириш марказларида 252 киши бор. Ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлган, 14 киши жароҳатланган. Яқин кунларда жабрланганлар, марҳумнинг оила аъзолари ва мулкига зарар етказилган шахсларга товон пули тўлаш бўйича қарор қабул қилинади.
Бир марталик тўлов 10 минг рубль, мол-мулки қисман йўқолган тақдирда 50 минг рубль тўлиқ йўқолган тақдирда эса 100 минг рубль тўланади, деб такидлаган вазирлик.Мавзуга доир: Қримдаги ҳарбий аэродромда қатор портлашлар юз берди (видео)
Изоҳ (0)