Фарғона вилояти Данғара туманида хонадонда гиёҳвандлик воситаларини сақлаган шахс аниқланди.
4 август куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Оқжар маҳалла ҳудудида яшовчи Т.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада фуқаро хонадонида «кўкнори сомони» гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ (0)