Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Энергетикага оид статистикаларга ихтисослашган «Энергиэвергелижк.нл» веб-сайтига кўра, Нидерландияда Европадаги энг юқори газ нархи кузатилмоқда.

Фото: «Дарё» / Муножот Адилова

Фото: «Дарё» / Муножот Адилова

Ундаги маълумотларда келтирилишича, Швеция газ нархи бўйича Европада етакчи деб тан олинган эди, мамлакат аҳолиси ҳар бир киловатт-соат учун салкам 24 сент ёки ҳар куб метр газ учун 2,31 евро тўлаган. Бир киловатт соатига 23 сент ёки 2,25 эвро газ билан иккинчи ўринда турган Нидерландия бир неча ҳафта ичида Швецияни ортда қолдирган.

Европанинг 33 та давлатидаги энергия нархлари таҳлилига кўра, газ ва электр энергиясини етказиб берувчилар билан янги шартнома тузган голландлар эндиликда ҳар бир киловатт-соат учун тахминан 28 сент ёки ҳар бир кубометр газ учун 2,76 евро тўлайди.

Коммунал хизматлар кўрсатувчи провайдерлар билан янги шартнома тузадиган Нидерландия аҳолиси газ ва электр энергияси учун ўтган йилга нисбатан 4000 евро кўпроқ тўлаши маълум қилинган. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари аҳоли газ нархининг ошиши фонида уйларини иситиш мақсадида қиш мавсуми учун ўтин захирасини ҳозирлаётгани ҳақида ёзган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар