Муборакнинг «Машъал» футбол клубига нисбатан ФИФА томонидан трансфер тақиқи қўйилди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 11 апрелида ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси «Машъал»га нигериялик футболчи Ифеаньи Ифеаньи олдиги қарзини 45 кун муддат ичида тўлаш мажбуриятини юклаган. Агар мазкур мажбуриятлар клуб томонидан ўз вақтида бажарилиши таъминланмаса, клубга нисбатан миллий ва халқаро миқёсда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилиши ҳақида огоҳлантириш берилган.
Клуб бу муаммони ҳал этмаган ва шу сабаб ФИФА муборакликлар клубига нисбатан трансфер тақиқи белгилаган.
Аввалроқ «Машъал» яна бир нигериялик футболчи Ибе Микель Окоро олдидаги қарзини тўламагани боис 30 майдан эътиборан ФИФА томонидан трансфер тақиқига учраганди. Кейинчалик клуб муаммони ҳал қилгандан ўнг ушбу тақиқ олиб ташланганди.
Изоҳ (0)