• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия Мудофаа вазирлиги Запорожье АЭС ўққа тутилиши туфайли ҳалокат юз бериши ҳақида огоҳлантирди

    Запорожье АЭСнинг Украина томонидан давомли ўққа тутилиши глобал техноген ҳалокатга олиб келиши мумкин, станция хавф остида турибди, деб маълум қилди Россия Миллий мудофаани бошқариш маркази бошлиғи, генерал-полковник Михаил Мизинцев.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    «Запорожье АЭСда авария кузатилган тақдирда глобал техноген ҳалокат юз беради, у радиоактив ифлосланиш кўлами бўйича Чернобиль ва Фукусима АЭСларидаги авариялар оқибатларидан анча каттароқ бўлади», — деди Мизинцев.

    Унинг сўзларига кўра, авария юз берган тақдирда, радиациявий ифлосланиш зонаси 5,3 минг квадрат километрдан ошади. Унга Киев, Запорожье, Харьков, Полтава, Херсон, Одесса, Николаев, Кировоград ва Винница вилоятлари, ДХР ва ЛХР, Россия, Беларусь, Болгария ва Руминиянинг чегарадош туманлари киради.

    Бундан ташқари, авариядан кейин Қора ва Азов денгизлари, шунингдек, Босфор кўрфази узоқ вақтга кемалар қатнови учун яроқсиз ҳолатга келади. Туркия, Грузия, Абхазия, Болгария ва Руминия радиациянинг юқори даражаси кузатилади.

    Запорожье АЭС — Европадаги энг йирик атом электр станцияси. У Энергодар шаҳрида жойлашган. 28 февраль куни, Украинада ҳарбий операция бошланганидан кейин тўрт кун ўтиб, Россия Мудофаа вазирлиги Запорожье АЭС ҳудуди назорат остига олинганини маълум қилганди.

    7 август куни Энергодар ҳарбий-фуқаролик маъмурияти Украина қўшинлари тунда Запорожье АЭСга «Ураган» баравар ўт очиш реактив тизимлари билан зарбалар берганини маълум қилди. Ракета парчалари ишлаб турган энергоблок яқинига келиб тушгани даъво қилинди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, АЭС ва Энергодар ҳудудига Украина томонидан 152 миллиметр калибрли 20 та снаряд отилган.

    «АЭСда 3-энергоблок қурилмаларининг бир қисми токдан узилиб қолди, 4-энергоблок ишлаб чиқараётган қувват камайди, водород қувурига зарар етди, водород станциясида водороднинг аланга бўлиб ёниши юз берди», — деб Россия мудофаа идораси электр станциясига етган зарарни изоҳлаган эди.

    Аввалроқ Россия ҳукумати Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) раҳбариятига делегациянинг АЭСга ташрифини ташкиллаштиришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирган эди. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш МАГАТЭ инспекторларига электр станциясига кириш имкониятини беришга чақирган ва унга берилган зарбаларни «ўз жонига қасд қилиш» деб атаган эди. Айни вақтда Россия ТИВ БМТ котибиятини ташрифга тўсқинлик қилишда айбламоқда (МАГАТЭ БМТ раҳбарлиги остида ишлайди).

    Мавзуга доир: МАГАТЕ раҳбари Запорожье атом электр станцияси ҳудудини ўққа тутмасликка чақирди

    09.08.2022, 11:44   Изоҳ (0)   31012
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШнинг Украинага 1 млрд долларлик ҳарбий ёрдам пакетига HIMARS ва Javelin учун ракеталар кирди

    09.08.2022, 11:09

    Харидор «Разони» кемасидаги украин донидан воз кечди. У урушдан кейин Украина портидан чиққан биринчи кема эди

    09.08.2022, 09:57

    Дональд Трампнинг Флоридадаги уйи ФҚБ томонидан тинтув қилинди

    09.08.2022, 09:42

    Зеленский Ғарб мамлакатларини барча россияликлар учун ўз ҳудудларини ёпишга чақирди

    09.08.2022, 09:14

    Россиянинг «Вектор» илмий маркази маймунчечакка қарши препаратни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берди

    09.08.2022, 06:23

    Хитой Пелосининг ташрифини АҚШнинг ҳарбий иштирокини ошириш учун баҳона деб ҳисоблайди

    08.08.2022, 22:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.