Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2022 йил 20 август куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Беларусь Республикаси ҳукумати ўртасида Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим кучга киради, деб хабар бермоқда Дунё ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома ва ҳуқуқ бошқармаси маълумотига кўра, мазкур халқаро шартнома 2019 йил 1 августда Минск шаҳрига амалга оширилган олий даражадаги ташриф доирасида имзоланган. Мазкур битимнинг 3-моддасига мувофиқ, томонлар ўз давлати ҳудудида бошқа томон давлати инвесторларига инвестицияларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни рағбатлантиради ва яратади. Шунингдек, бундай инвестицияларнинг киритилишига ўз давлати қонунчилигига мувофиқ рухсат беради.

Ҳар бир томон инвесторларнинг инвестицияларига бошқа томон давлати ҳудудида ўзгармас тарзда адолатли ва тенг ҳуқуқли режим, шунингдек, тўлиқ ва тегишли ҳуқуқий ҳимояни тақдим қилади. Томонлар ўз давлати ҳудудида бошқа томон давлати инвесторларининг инвестицияларини бошқариш, сақлаш, улардан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этишга асоссиз ёки камситувчи чоралар кўриш орқали тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини олади.

2022 йил 20 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида» қарорининг 2-банди билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар