«Ди Си Юнайтед» бош мураббийи Уэйн Руни «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду атрофида бўлаётган ҳолат борасида ўз фикрини билдирди.
Фикримча, «Манчестер Юнайтед» Роналдуни қўйиб юбориши керак. Бу билан у тен Ҳаг жамоасида ўйнай олмайди демоқчимасман, Роналду исталган жойда ўйнай олади ва гол уришда давом этади.Мавзуга доир:Бироқ «Манчестер Юнайтед» айни вақтда титул учун кураша олади деб ўйламайман, шундай экан асосий мақсад жамоани қайта қуришга қаратилиши керак. 3-4 йилда совринлар учун кураша оладиган жамоа барпо қилиш керак, бунинг учун режа лозим.
Агар Роналду ҳақиқатда кетишни хоҳласа, «Юнайтед» уни қўйиб юбориши ва кейинги 3-4 йилда жамоага ёрдами тега оладиган марказий ҳужумчи сотиб олиши даркор. Тен Ҳагга вақт бериш керак.
Уэйн Руни, «Ди Си Юнайтед» бош мураббийи
Изоҳ (0)