Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев (10-1, 8 КО) Тошкент вақти билан 7 август тонгида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтган жангда ўзбекистонлик боксчига босниялик Сладан Янянин (32-12, 24 КО) рақиблик қилди. Ўн раундга мўлжалланган беллашувнинг дастлабки уч дақиқалигида Бектемир рақибини нокдаун ҳолатига туширди.
Иккинчи раундда ҳам устунлик Мелиқўзиев томонида бўлди. Учинчи раундда рефери Бектемирнинг кетма-кет зарбаларидан кейин жангни тўхтатди ва техник нокаутни қайд этди.
Шу тариқа Мелиқўзиев профессионал фаолиятидаги 10-ғалабасини қўлга киритди.
Изоҳ (0)