Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ғарб санкциялари фонида россиялик дастурчилар Африка, Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларида фаолият бошлади. Шунингдек, уларнинг Ўзбекистонга қизиқиши сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Россия компаниялари орасида Европа бозорларига қизиқиш пасайган бўлса-да, ҳали бутунлай тарк этишга тайёр эмас.

Украинада уруш бошлангани сабаб санкциялар киритилгандан сўнг, россиялик дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотлари ва хизматларини Жанубий ва Шарқий Осиё, Жанубий ва Марказий Америка ва Ўрта Шарқ бозорларига экспорт қилишни бошлади.

Агар 2021 йилда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг 5,3 фоизи Жанубий ва Шарқий Осиё бозорига чиқишни режалаштирган бўлса, 2022 йилда улар 9,6 фоизга етди.

Россия компаниялари Ўзбекистон бозорларига қизиқиш билдирмоқда — респондентларнинг 9,6 фоизи мамлакатга келишни режалаштирган. Бу кўрсаткич ўтган йили 6,8 фоизга тенг эди.

Шу билан бирга, россиялик дастурчилар Европа ва Америка бозорларига қизиқишларини йўқотмоқда.

Нашр ташкил этган сўровномада қатнашган компанияларнинг атиги 3 фоизи 2022 йилда Европа бозорига чиқишни режалаштирмоқда – бир йил аввал бу кўрсаткич 7,8 фоизни ташкил этган.

АҚШ ва Канада бозорларига қизиқиш 6,8 фоиздан 1,8 фоизга тушди. 2021 йилда 2,9 фоиз компаниялар Бразилия ва Мексикада ишлашга қизиқиш билдирган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 1,8 фоизга тушган.

DZ Systems бош директори Дмитрий Завалишин Россия дастурчиларининг Осиё, Африка ва Яқин Шарқ бозорларига қизиқишини тасдиқлайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар