Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Чоштепа кўчасидаги ҳовли кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
1998 йилда қурилган 10 хонали ҳовли аукционга фуқаролик ишлари бўйича суд ҳукми билан Сергели тумани МИБ томонидан қўйилган.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,05 гектар. Бинонинг майдони — 394 квадрат метр. Ҳовлида сув, газ ва электр таъминоти бор. Канализация тизими мавжуд эмас.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 2,06 млрд сўм. Аризалар 5 сентябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкент вилоятидаги «Пирамида» дам олиш маскани 208 млрд сўмга сотилган эди.
Изоҳ (0)