Венесуэлада 2018 йилда президент Николас Мадурога суиқасд қилишга уриниш бўйича суд жараёни якунланди. Бу ишда 17 киши иштирок этган, уларнинг барчаси қамоқ жазосига ҳукм қилинган, деб хабар беради Венесуэла ахборот агентлиги.
12 кишига 30 йил қамоқ жазоси берилди. Яна беш киши эса мос равишда 24, 20, 16 ва 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Мадурога суиқасд 2018 йилнинг 4 августида содир бўлган. Парад пайтида портловчи моддалари бор иккита дрон унга яқинлашмоқчи бўлган, президент гвардиясининг снайперлари эса яқинлашиб келаётган дронларни уриб туширишга эришган. Венесуэла президенти бу ҳужумда мухолифат ва Колумбияни айблаган.
2020 йилнинг май ойида Венесуэлада Николас Мадурога суиқасд уюштиришни режалаштирганликда айбланган икки америкалик ёлланма аскар ҳибсга олинган эди. Улардан бири, гуруҳ Каракасдаги аэропортни эгаллаб, жаноб Мадурони АҚШга олиб кетишни режалаштирганини айтган. У 2019 йилнинг ўзида унинг ҳаётига бир неча суиқасдларнинг олди олинганини таъкидлади.
Кейинроқ иш доирасида яна 13 киши қўлга олинган.
Мавзуга доир: Синдзо Абэнинг ҳалокатли суиқасдидаги ҳал қилувчи асосий 2,5 сония (видео)
Изоҳ (0)