• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тасаввур қиляпсизми, мен гастарбайтерга айланиб қолдим» — Ўзбекистонга келган Россия фуқаролари иш топиш қийинлигидан шикоят қилмоқда

    Россиянинг «АиФ» сайти Марказий Осиёга, хусусан, Ўзбекистонга кетган Россия фуқаролари қандай яшаётгани ҳақида материал эълон қилди.

    Қуйида «АиФ» мухбири Георгий Зотовнинг Ўзбекистонга кўчиб келган баъзи Россия фуқаролари билан уюштирган суҳбатини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    «Февраль ойидан бери турли сабабларга кўра 10 мингга яқин Россия фуқаролари Марказий Осиё мамлакатларига кўчиб ўтди. Янги жойга кўникиб кетиш ҳаммада ҳам ўхшамади.

    Масалан, петербурглик 24 ёшли Романга Ўзбекистон маъқул келмади.

    «Бу ерда қашшоқлар яшайди, нарх-наво анча арзон деб ўйлагандим, — деб шикоят қилади у. – Ахир ўзбеклар бизнинг мамлакатда кўча супурувчи, ҳайдовчи, энг арзон дўконларда юк ташувчи бўлиб ишлаётганини кўргандим-да. Бирдан одамни ақлдан оздирадиган даражадаги нархларни кўриб шошиб қолдим. Мен турар жой учун ойига тахминан 100 долларни чамалаган эдим, лекин Тошкентда 2 хонали уйни 500 долларга амаллаб топдим.

    Менинг спаниэл зотли кучугим бор. Кўпчилик ижарага уй беришни хоҳламади: улар мусулмонлар учун итлар «нопок» эканлигига шаъма қилишди. Қолаверса, иш топиш жуда қийин. Мен деярли барча пулимни сарфлаб бўлдим... Буёғига нима қилиш кераклигини билмайман».

    - Яъни сиз фуқаролари гастарбайтерлик қилиш учун мамлакатимизга келаётган камбағал давлатга бориб, у ерда иш топмоқчи бўлдингиз, шундайми?

    - Мен видеоблогер бўлмоқчиман. YouTube учун рекламалар суратга олмоқчиман. Санкт-Петербургдаги курсларда ўқиганман, бўш пайтларимда баъзан пул ишлаб топдим, шунингдек, ота-онам ҳам пулдан ёрдам бериб туришди. «Иккинчи пойтахт»дан келган одамни бу ерда яхши кутиб олишади, деб ўйлагандим. Лекин Тошкентда менинг ғояларимга бефарқ бўлишди. 4 ой давомида пул ҳам тугади, ота-онам норози бўлиб, қайтишим кераклигини айтишмоқда. Ахир официант бўлиб ишлаб юрмайман-ку!

    Роман Россияда армияга чақирилишдан қўрқиб, кўчиб кетганини яширмайди. Унинг баъзи танишлари ҳам таҳликали даврлар тугашини Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда кутишга қарор қилишди.

    «Бирдан Россия ва Ғарб ўртасида ядро уруши бошланиб қолса-чи?, – фикрини билдиради у. – НАТО эса Тошкентни бомбардимон қилиши даргумон».

    Ўзбекистон ва Россия ўртасида қонунни бузган ҳолатларда гумонланувчиларни топшириш тўғрисида келишув борлигидан хабари борлиги ёки йўқлигини сўрадим. Агар Роман «армияда хизмат қилишдан бўйин товлаш» моддаси билан айбланган тақдирда Ўзбекистон уни Россияга топширади. Йигитнинг ранги оқариб кетди. Албатта, у бу ҳақда ҳеч нарса билмаган.

    «Мен Ўзбекистонни Африкага ўхшаш давлат деб тасаввур қилгандим»

    Янги эмигрантларнинг асосий муаммоси улар ўзлари бўлиб турган мамлакати ҳақида ҳеч нарса билишмайди. 23 ёшли риэлтор бўлиб ишловчи москвалик Маша март ойи бошида Тошкентга учиб келган, билет унга 62 минг рублга айланган.

    Машанинг тан олишича, Ўзбекистонга келишдан олдин бу ерни «5 минг рублга ҳеч нарсадан ўзини тиймасдан, бир ой яшаш мумкин бўлган Африкага ўхшаш давлат» деб тасаввур қилган. Аммо у 30 минг рублга амаллаб квартира топишга муваффақ бўлган, қўшимчасига коммунал хизматлар тўлови ҳам бор.

    «Мен Тошкентдан туриб Москвадаги мижозларга уй-жой сотиб олиш бўйича онлайн консультация бериб пул топаман, деб ўйлагандим, — хафа бўлади Маша. – Лекин маълум бўлишича, консультация пайтида одамларга менинг шахсан иштироким керак экан. Ҳозирда қарз бўлишим мумкин бўлган барчадан қарзман. Ўзбекистонда мендек тажрибага эга бўлган ёшлар умуман керакмаслигидан ҳафсалам пир бўлди. Ҳамма ҳам «айтишник» бўлавермайди-ку!»

    «Бундай қолоқлик ҳақида билишни ҳам истамайман»

    Соғлом ҳаёт тарзи тарафдори бўлган Марияни ўзбек ошхонаси жиғибийрон қилмоқда.

    «Улар фақат гўшт ейишади. Ҳеч қандай парҳез маҳсулотлар йўқ, буғда пиширилган балиқ котлетлар, брокколи оммалашмаган, киноа ёки чиа уруғлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ёғда қовуриб тайёрланадиган таомлар ёки кансерогенли кабоблар ҳаддан ташқари кўп. Қўй гўшти жиққа ёғ билан дастурхонга тортилади, мен холестерин ҳақида ўйласам титраб кетаман. Итальян ва япон ресторанларининг Москвадаги билан солиштирганда сифати анча паст. Мен ўзимга товуқ қайнатаман ва уни ҳафта давомида истеъмол қиламан. Тасаввур қиляпсизми, мен гастарбайтерга айланиб қолдим».  Мен елкамни қисаман. «Ўзбеклар Москвада пулни тежаш учун бир дона квартирани 20 киши ижарага олишади ва «Доширак» (тез тайёрланадиган лағмон) еб кун кўришади».

    «Э-э-э, — дейди Мария. — Мен бундай қолоқлик ҳақида билишни ҳам хоҳламайман. Москвадан келган риэлторни улар бошига кўтаради деб ўйлагандим. Лекин улар менинг эълонларимга жавоб ҳам қайтаришмади».

    Мария энди АҚШга кетишни орзу қилмоқда. «У ерда ҳаммага иш бор. Тилни билмайман, лекин ўрганаман».

    Қўшма Штатларда 4 ой ичида риэлторга айланиш иложсиз, лекин Машага буни айтмадим. Менимча, бу бефойда».

    05.08.2022, 20:38   Изоҳ (0)   26780
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Тадбиркорлик жамғармаси низоми тасдиқланди

    05.08.2022, 20:27

    Ўзбекистон ТИВ Буюк Британиядаги Озарбайжон элчихонасига уюштирилган ҳужум юзасидан баёнот берди

    05.08.2022, 20:10

    Тошкентда қурилиши тугалланмаган кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлди

    05.08.2022, 19:58

    Фарғона водийсида 6—8 август кунлари сел тошқинлари юзага келиши мумкин

    05.08.2022, 19:01

    «Ўзбекнефтгаз»: Техника фанлари доктори Элёрбек Сайдахмедовга профессор илмий унвони берилди

    05.08.2022, 19:00

    Намангандаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди

    05.08.2022, 18:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.