Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонасига ҳужум уюштирилгани муносабати билан баёнот берди.
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2022 йил 4 август куни Озарбайжон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонасига ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужумни қатъий қоралайди.
Дипломатик ваколатхоналар ходимларининг ҳаёти ва саломатлигига таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз.
Ҳодисани ҳар томонлама текшириш ва барча алоқадорларни жавобгарликка тортишга чақирамиз.
Ўзбекистон томони қардош Озарбайжонни хориждаги фуқароларининг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлашда қўллаб-қувватлашини билдиради», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)