Фарғона водийсининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 6—8 август кунлари ёмғирлар сабаб сел тошқинлари юзага келиши мумкин. Бу бўйича «Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилди.
Унга кўра,
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Изоҳ (0)