Наманган вилояти Наманган шаҳрида 5 август аҳоли яшаш хонадонида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 14:52 да Наманган шаҳар ФВБга «Ёшлик» маҳалласидаги аҳоли яшаш хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Шунга асосан ёнғин қутқарувчилар томонидан воқеа жойига бориб ёнғинни бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида куйиб тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)