Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
Низомга мувофиқ, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ва уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатига кўмаклашиш жамғарманинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Жамғарма бошқарувининг олий органи кенгаш бўлиб, унинг таркиби президент томонидан тасдиқланади. Жамғарма фақат:
- Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган;
- тугатилиш босқичида бўлмаган;
- банкротлик тартиби қўзғатилмаган;
- мурожаат санасидан кредитлар, солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган қарз олувчиларнинг лойиҳалари бўйича компенсация беради.
Изоҳ (0)