Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Олий Мажлис Сенатининг 29-ялпи мажлиси бугун, 5 август куни ўз ишини давом эттирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда. Мажлис аввалида сенаторларнинг Сенат қарорлари ижроси ва бошқа муаммоли масалалар бўйича чиқишлари муҳокама қилинди.

Фото: Сенат

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги бир нечта қишлоқ аҳолиси узоқ йиллардан бери ичимлик суви масаласида қийналиб келаётганини, ушбу масалани ўрганиш натижаси бўйича «Ўзсувтаъминот» акциядорлик компаниясига сенатор сўрови юборилганини таъкидлади.

Қутбиддин Бурҳонов
Фото: Сенат

Сўров юборилганидан кейин сувдан қийналаётган ўша маҳаллаларга 12,7 километр сув қувурлари ётқизилган. Бироқ одамларга сув етиб бормаган. Яъни иш ўлда-жўлда қолдирилган. Бу масала бўйича иккинчи бор сенатор сўрови юборилганда, «Ўзсувтаъминот» томонидан бу мақсадда маблағ ажратилмагани баҳона қилинган.

Сенат раиси Танзила Норбоева сенаторлар томонидан кўтарилаётган масалалар бежиз эмаслигини айтди.

Фото: Сенат

«Қайси лавозимда бўлишдан қатъи назар, биз инсон розилиги учун ишлашимиз керак. Ҳамма ҳаракатимиз шунга қаратилган. Бугун кўтарилган масалалар муаммоларнинг айримлари, холос. Бунақа масалалар ҳар куни кўтарилмоқда. Лекин сенаторлар имконият даражасида жойлардаги ижро органлари билан бирга ҳал қилганларини бу ерда айтиб ўтирмайди. Бу ерда юқори даражада, яъни Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик, идораларга тааллуқли бўлган масалалар кўтарилади. Халқнинг муаммолари ҳукуматга ёрдам сифатида кўтариб чиқиляпти. Албатта, буларни эътиборга олишингизни сўраймиз. Биз биргаликда ишлаб, халқнинг розилигини таъминлашимиз шарт», – деди раис.

Мажлис давомида аҳолини қийнаётган муаммоларга ечим топиш давлат даражасида талаб қилинаётган бир пайтда ишга совуққонлик билан қаралиши, одамлар учун ҳаёт-мамот бўлган сув муаммоси ҳал этилмаслиги, қолаверса, «Ўзсувтаъминот» акциядорлик компанияси раҳбарининг сенатор сўровига беписандлиги мажлисда танқид остига олинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар