«Ўзгидромет» республика бўйича 5—7 августга об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, жума ва дам олиш кунлари республика ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат фони меъёрий қийматлардан бироз юқори бўлиб, кечалари 20-25 даража, кундуз кунлари 32-37 даража атрофида бўлади.
Фақат Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида ушбу кунларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ пайтида шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Изоҳ (0)