Тошкент шаҳри Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми 4 август кун давомида ёпилади.
Аҳмад Дониш кўчасида янги ерусти пиёдалар ўтиш йўли қурилиши сабабли, 4 августда кун давомида шу кўчанинг Боғиравон 2-тор кўчаси билан кесишмасидан автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчасигача бўлган қисми (йўлнинг икки қатори) транспорт воситалари ҳаракати учун қисман ёпилади.
«Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз», – дейилади ҳокимлик хабарида.
Изоҳ (0)