Термиз шаҳри Алишер Навоий кўчасида Damas автомобили йўлни кесиб ўтаётган 83 ёшли пиёдани уриб кетгани. Оқибатда пиёда вафот этган.
«Шундай ёнига келганимда йўлга чиқиб қолди. Мен келаётганимда йўқ эди», – дейди ҳайдовчи.
Воқеа сабаблари ўрганилганда ҳайдовчи белгилангандан юқори тезликда ҳаракатлангани, шунингдек, пиёда белгиланган жойдан йўлни кесиб ўтмагани аниқланди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)