• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Ўлим жазоси тақиқланганини Конституцияда мустаҳкамлаб қўйиш инсонпарварлик сиёсатидан оғишмасликдир

    Ўлимга маҳкум этиш – бу инсонга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган энг даҳшатли жазо. Бир қатор адиблар ўз асарларида ўлимга ҳукм қилинган одам ҳаётининг сўнгги дақиқаларида унинг хаёлидан нималар ўтиши, отиш, осиш ёки бошини олиб ташлаш бўлишидан қатъи назар, ўлимнинг яқинлашаётганини кутиш қанчалик оғир эканлигини жуда таъсирли қилиб тасвирлашган.

    Хусусан, бундан 150 йил олдин рус ёзувчиси Фёдор Достоевский «Телба» романида шундай ёзган: «Суиқасд учун ўлдириш жиноятнинг ўзидан ҳам каттароқ жазодир».

    Сўнгги 30 йил давомида Европа Кенгаши минтақада ўлим жазосини бекор қилиш бўйича кўп ишларни амалга оширди. Охирги 10 йилда Европа Кенгаши таркибидаги 47 мамлакатнинг ҳеч бирида бирорта ҳам ўлим ҳукми ижроси қайд этилмади Бу мамлакатларнинг аксариятида ўлим жазоси юридик жиҳатдан ман қилинган.

    Яшаш ҳуқуқи ва одамийликка зид ҳамда инсон шаънини топтайдиган қийноқларни ман қилиш Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Европа Конвенциясининг асосини ташкил этади.

    Ўзбекистонда 2005 йил 1 августда ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида Президент фармони эълон қилинди. 2008 йилнинг 1 январидан ўлим жазосини жиноий жазо тури сифатида бекор қилиш ва унинг ўрнига умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий этиш белгиланди.

    Аммо ҳозиргача ўлим жазоси фуқаролар ўртасида қарама-қарши фикрларни келтириб чиқармоқда. Баъзи жиноятлар учун бу жазони қўллаш ўринли бўлиши ҳақидаги фикр-мулоҳазалар ҳам кам эмас. Чунки бу қасд олиш, инсон шаъни, нафрат ва қўрқув сингари айрим чуқур инстинктлар билан боғлиқ. Ваҳшиёна қотиллик ёки зўравонлик ҳақидаги хабарлар одамларда кескин реакцияни юзага келтиради, улар жамиятда бу каби ҳолатлар бошқа юз бермаслиги учун қотил ёки жиноятчини ўлдириш керак, деган қарорни ёқлашади.

    Одамнинг Аллоҳ томонидан инъом этилган ҳаётига нуқта қўйиш ўлимга ҳукм этиш орқали жазоланаётган жиноятнинг ўзи каби инсонийликка тамоман зиддир. Тўғри, жиноят қурбонлари қўллаб-қувватлаш ва адолатли ҳукмга муҳтож, аммо ўлим жазоси адолатли суд ва жамиятимиздаги бошқа қадриятларга мос келмаслигини асослайдиган бир қанча сабаблар мавжуд.

    Қонуний жиҳатдан ўлим жазосини бекор қилган мамлакатларга оид статистика доимий равишда ўлим жазоси ва жиноятчилик даражаси ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлигини кўрсатади. БМТ томонидан 1996 йилда ўтказилган жиддий тадқиқот натижалари «ўлим жазоси тийиб турувчи омил сифатида умрбод қамоқ жазосидан кўра самаралироқ эканлиги»га бирорта ҳам исбот йўқлигини тасдиқлади. Баъзи штатларида ўлим жазоси қўлланиладиган АҚШга оид маълумотлар ҳам жазо жиноятнинг олдини олмаслигини кўрсатган.

    Умуман, ўлим жазосининг бор ёки йўқлиги жиноятчилик даражасига таъсир кўрсатмайди, негаки, «жиноятлардан тийиб турадиган самарали воситалардан бири жазонинг шафқатсизлигида эмас, муқаррарлигида намоён бўлади» (Чезаре Беккариа). Ушбу аксиома рад қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Умуман, ўлим жазоси ҳақида гапирганда, унинг нафақат ҳуқуқий, балки ижтимоий, ахлоқий ва психологик аспектларини ҳам ҳисобга олиш зарур.

    Инсон ҳаёти – олий қадрият, ўлим жазосини қўлламаслик эса инсонпарварлик белгисидир. Айнан мана шу тамойилга асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг бош қонунида ҳам мамлакатимизда ўлим жазоси тақиқланганини мустаҳкамлаб қўйиш кўзда тутилмоқда.

    «Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқи бўлиб, қонун билан муҳофаза қилинади. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.

    Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади». (24-модда)

    Конституцияга киритилаётган мазкур ўзгартириш орқали Ўзбекистоннинг бу борадаги позицияси яққол намоён бўлади, у ўзининг инсонпарварлик сиёсатидан оғишмаслиги янада қатъийроқ ва аниқроқ акс этади.

    Висола Қаршибоева, эркин журналист

    04.08.2022, 18:22   Изоҳ (0)   13909
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.