• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари қай даражада ҳимоялангани қонунларда аниқ кўрсатилиши керак» – Танзила Норбоева қабул қилиниши рад этилган Уй-жой кодекси ҳақида

    Сенатнинг 29-ялпи мажлисида «Уй-жой кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Мажлисда кодексни ишлаб чиқишда қатор ижобий мақсадлар кўзлангани, аммо ҳужжатда айрим нормаларни қўллаш механизмлари етарлича очиб берилмагани таъкидланди. Жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат уй-жой фондидаги турар жойларни юридик шахсларга белгиланган мақсадда фойдаланиш учун ижара шартномаси шартлари асосида бериш ваколатини амалга ошириш тартиби белгиланмаган. Бу эса ҳокимият ваколатларини суистеъмол қилиш ва бошқа коррупцион ҳолатларга шарт-шароитлар яратиб беради.

    Муҳокама жараёнида Сенат раиси Танзила Норбоева мазкур кодекс бўйича фикрларини билдирди.

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    «Қонунлар халқимиз ҳаётини енгиллаштиришга, одамларимиз манфаатларига хизмат қилиши керак. Ҳар бир инсон қонунни ўқиб, унинг ҳақ-ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланганлиги аниқ қилиб кўрсатилиши керак. Ҳозир маърузада ҳам эшитдингиз, Уй-жой кодексида 90 дан ортиқ ҳаволаки норма мавжудлиги айтилди.

    «Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунга кўра, қонунларда ҳаволаки нормалар бўлиши мумкин. Лекин уларнинг қўлланилиши асосли ва мақсадга мувофиқ бўлиши керак. Бу жуда муҳим талаб. Бироқ афсуски, кодексни тайёрлаш жараёнида бу жиҳатга етарлича эътибор қаратилмаган – таҳлил қилинмаган. Қолаверса, ҳаволаки нормалар эртага тор идоравий манфаатларга хизмат қиладиган воситага айланиб қолиши мумкин. Амалиётда бундай ҳолатларни кўп кўряпмиз», – деди Сенат раҳбари.

    Маълум қилинишича, мулкдорлар билан шартнома асосида турар жой бузилиши ва унинг ўрнида янги турар жой қурилиши мумкинлиги, шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши ва турар жойни қуриш учун зарур рухсатнома олинганидан кейин кучга кириши кодексда акс эттирилган бўлса-да, шартноманинг қайси тури ҳақида сўз юритилаётганлиги мавҳум қолган. Мазкур масалалар шартномавий ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи «Фуқаролик кодекси»да ҳам ўз аксини топмаган. Шу билан бирга, қонунчилик техникаси қоидаларига лозим даражада риоя қилинмаган. Баъзи нормалар бир-бирига зид. Қатор моддалар билан давлат органларига дискрецион (чекланмаган) ваколатлар берилган ҳамда кодексда қўлланилган бир қатор ҳаволаки нормалар етарли асосларга эга эмас. Ўз навбатида, ушбу ҳолатлар турли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

    Муҳокама якунида кодекс жамият учун муҳим бўлган ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тартибга солишини инобатга олиниб, миллий қонун ҳужжатлари, илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси ва ҳуқуқшунос олимлар фикрларини чуқур таҳлил этилган ҳолда, кодексни такомилига етказиш мақсадга мувофиқ деб топилди. Шу боис, кодекс сенаторлар томонидан рад этилди.

    04.08.2022, 12:38   Изоҳ (0)   5607
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сенат раиси: Давлат қарзига оид қонун ижроси назоратда бўлади ва доимий мониторинг қилинади

    04.08.2022, 12:13

    Шайхонтоҳур, Юнусобод ҳамда Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади

    04.08.2022, 12:06

    «Шахс ўз мол-мулкидан суднинг қарорисиз маҳрум этилиши тақиқланади» — Конституциявий комиссия эксперти

    04.08.2022, 12:01

    Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

    04.08.2022, 11:54

    «Қарзларни самарали бошқариш тизими кучайтирилади» – Сенат «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

    04.08.2022, 11:30

    Тошкент халқаро аэропортида божхона назоратидан ўтиш тартиби янада соддалаштирилди

    04.08.2022, 11:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple Трамп босими остида АҚШга 100 млрд доллар сармоя киритади

    Дунё | 7 август, 12:30

    Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган 22 ёшли йигит ушланди

    Дунё | 7 август, 12:10

    Расман. Сон Ҳён Мин — “Лос Анжелес” футболчиси

    Спорт | 7 август, 12:04

    Instagram: туғилган кунини нишонлаётган Ёрқинхўжа Умаров, фирибгардан огоҳлантираётган Шаҳло Зоирова, АҚШга кетаётган “Қалпоқ”чилар

    Маданият | 7 август, 11:56

    Чорвоқдаги Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси инвестори ўз ҳисобидан канализация тизимини қуради

    Ўзбекистон | 7 август, 11:35

    Исроилликлар Meta компаниясидан 1 млрд доллар ундирмоқчи

    Дунё | 7 август, 11:30

    Ҳамзат Чимаев ўзини Конор Макгрегор билан таққослашларига муносабат билдирди

    Спорт | 7 август, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.