• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Toshkent vil
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шахс ўз мол-мулкидан суднинг қарорисиз маҳрум этилиши тақиқланади» — Конституциявий комиссия эксперти

    Халқимиз томонидан қизғин муҳокама қилинаётган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасида турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, «Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат» тамойилини, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини мустаҳкамлаш каби масалалар алоҳида эътиборга олинмоқда. Бу эса халқимиз, айниқса, томорқа ер эгалари, ишбилармон доира вакиллари томонидан кенг қўллаб-қувватланаётир.

    Фото:

    Фото: "Дарё"

    Мулкдор ҳуқуқларининг ҳимоясини таъминлаш масалаларига халқаро ҳуқуқий-ҳужжатларда ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Масалан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 17-моддасида «Ҳеч ким зўравонлик билан ўз мулкидан маҳрум этилиши мумкин эмас», шунингдек, Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенция 1-сон баённомасининг 1-моддасида ҳам «Жамият манфаатлари ва қонунда назарда тутилган шартлардан ва халқаро ҳуқуқнинг умумий тамойиллардан ташқари ҳеч ким ўз мулкидан маҳрум этилиши мумкин эмас» деб кўрсатилган.

    Худди шунга ўхшаш норма Австрия, Хорватия, Россия, Руминия каби мамлакатлар конституцияларида ҳам назарда тутилган.

    Халқаро андозалар ва илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб Конституциямиз махсус норма билан тўлдирилмоқда (531-модда.) Унга кўра ҳеч бир шахс ўз мол-мулкидан суднинг қарорисиз маҳрум этилиши мумкин эмас. Мулкни жамоат эҳтиёжлари учун мажбурий равишда бошқа шахсга ўтказиш қонунда назарда тутилган алоҳида ҳолларда ҳамда тартибда унинг ўрнини олдиндан ва тенг қийматда қоплаш шарти билан амалга оширилиши мумкин.

    Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 20 июнь куни конституциявий комиссия аъзолари билан ўтказилган учрашувидаги маърузасида «Ривожланган давлатлардаги каби, шундай тартиб ўрнатилиши лозимки, мулкдор суд қарорисиз, ўзининг розилигисиз, адолатли товон пулисиз, мулкидан маҳрум этилмасин» деб таъкидлаб, мамлакатимизда мулкдор ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида фундаментал ўзгаришларга тамал-тоши қўйилди.

    Фото:

    Фото: "Дарё"

    Ўз мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи бир вақтнинг ўзида инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларидан бири ҳисобланади ҳамда бошқа ҳуқуқларини амалга ошириш имконини берувчи моддий асос вазифасини ҳам ўтайди.

    Жамиятдаги иқтисодий-ижтимоий муносабатларининг барқарорлиги нафақат соҳавий қонунчиликнинг мукаммаллик даражасига, балки энг муҳим иқтисодий ҳуқуқларининг, авваламбор мулк ҳуқуқи дахлсизлигининг конституциявий кафолатларининг қанчалик самарали бўлишига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, мазкур норма эндиликда миллий конституциявий-ҳуқуқий тартибга солиш жараёнида мулкдор манфаатларининг устуворлиги тамойилининг тўлақонли таъминлаш – давлатимиз сиёсатининг энг устувор вазифасига айланашини англатади.

    Ҳуқуқий демократик давлатнинг энг муҳим вазифалардан бири мулк ҳуқуқи дахлсизлигини таъминлаш ҳамда мулкдор ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш учун зарур иқтисодий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишдан иборатдир. Таъкидлаш лозимки, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида ҳам мулкий ҳуқуқларнинг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда давлат органларининг мулкий муносабатларга ноқонуний аралашувини чеклашга йўналтирилган бир қатор тизимли вазифалар ҳам белгиланганлигини алоҳида қайд этиш лозим.

    Киритилаётган қўшимча билан ҳеч бир шахс ўз мол-мулкидан суднинг қарорисиз маҳрум этилиши мумкин эмаслигини белгиланиши ўта муҳим аҳамият касб этиб, мулкдор ҳуқуқлари ҳимоясини сифат жиҳатида юқори босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

    Мамлакатимиз суд тизимини халқимизга янада яқинлаштириш, фуқароларимизнинг ҳуқуқи ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш мақсадида унинг фаолиятини соддалаштириш, очиқлик ва шаффолик тамойилларини кенг жорий этиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар натижаси ўлароқ мулк эгаларининг бузилган ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя имкониятини ҳам кенгайтиради. Мажбурий равишда мулкидан маҳрум этилиши устидан бундай тарзда суд назоратининг ўрнатилиши мулкнинг дахлсизлиги принципига риоя қилиш мақсадида белгиланган конституциявий кафолатларни таъминлайди.

    Фото:

    Фото: "Дарё"

    Сир эмас, узоқ йиллар давомида хусусий мулкни ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги айрим бўшлиқ ва камчиликлар, хусусан мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини амалга ошириш ва ҳимоя қилишга доир турли чекловларнинг мавжудлиги, мол-мулк давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилган тақдирда муносиб компенсация миқдорини белгилаш ва тўлашдаги оворагарчиликлар аҳолимизга ноқулайликлар туғдираётган эди.

    Шу нуқтаи назардан, киритилаётган ўзгаришларнинг иккинчи қисми мулкдордан мол-мулкни мажбурий равишда олиб қўйиш шартлари ва тартибини аниқ белгилаши орқали унинг ҳуқуқларини ҳимоясини янада кучайтиришга хизмат қилади. Бунда эътиборга олиниши лозим бўлган энг муҳим жиҳатлари қуйидагилардир: биринчидан, мол-мулк фақат жамоат эҳтиёжлари учун мажбурий олиб қўйилиши мумкин, иккинчидан, олиб қўйилаётган мол-мулк учун олдиндан ва унинг қийматига мос равишда компенсация тўланиши зарур.

    Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда бу масалада жиддий ижобий силжишлар бошланганлигини қайд этиш ўринли. Бунга яққол мисол сифатида жорий йил 29 июнда Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида қонуни қабул қилинишини мисол келтириш мумкин. Қонунда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисми жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши ҳамда ушбу ер участкаси, унда жойлашган кўчмас мулк объектлари учун компенсация бериш тартиб-таомиллари батафсил равишда мулкдор манфаатлари устунлиги позициядан белгиланганлигини алоҳида қайд этиш ўринли. Шунингдек, ер участкаларининг компенсация эвазига олиб қўйилишига асос бўладиган ҳолатларнинг рўйхати аниқ қилиб кўрсатилиб, ҳар қандай бошқа мақсадларда олиб қўйилишини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш сифатида талқин этиш қатъиян та’қиқланганлиги ҳам хусусий мулк дахлсизлиги ва мулкий муносабатлар барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

    Қонуннинг 4-моддасига биноан «Ер участкаларини қуйидаги мақсадларда компенсация эвазига олиб қўйиш жамоат эҳтиёжлари деб эътироф этилади:

    • мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни, эркин савдо зоналарини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун ерлар бериш;
    • Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
    • фойдали қазилмалар конларини қидириш ва қазиб олиш (бундан кенг тарқалган фойдали қазилмалар конлари мустасно);
    • республика аҳамиятига ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль ва темир йўлларни, аэропортларни, аэродромларни, аэронавигация объектларини ҳамда авиатехника марказларини, темир йўл транспорти объектларини, кўприклар, метрополитенлар, туннелларни, энергетика ва алоқа тизимининг муҳандислик объектлари ҳамда тармоқларини, космик фаолият объектларини, магистрал қувурларни, муҳандислик-коммуникация тармоқларини, ирригация ва мелиорация тизимларини қуриш (реконструкция қилиш);
    • тасдиқланган аҳоли пунктлари бош режаларининг объектларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуришга оид қисмини бажариш;
    • давлат инвестиция дастурларида кўрсатилган давлат таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг бинолари ҳамда иншоотларини марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан қуриш назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш».
    Ер участкаларининг ҳар қандай бошқа мақсадларда олиб қўйилишини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш сифатида талқин этиш тақиқланади. Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан 29.06. эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

    Баҳодир Исмоилов, Конституциявий комиссия эксперти юридик фанлари доктори, профессор

    04.08.2022, 12:01   Изоҳ (0)   7989
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

    04.08.2022, 11:54

    «Қарзларни самарали бошқариш тизими кучайтирилади» – Сенат «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

    04.08.2022, 11:30

    Тошкент халқаро аэропортида божхона назоратидан ўтиш тартиби янада соддалаштирилди

    04.08.2022, 11:26

    Ўзбекистон ТИВ Тайван атрофидаги вазият юзасидан баёнот берди

    04.08.2022, 11:13

    Тошкент вилоятида газ таъминоти бўлими бошлиғи ишдан олинди, яна бир ходимга жиноят иши қўзғатилди

    04.08.2022, 11:04

    Сурхондарёда Damas 83 ёшли пиёданинг умрига зомин бўлди (видео)

    04.08.2022, 10:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Систит — бу уят эмас!


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тақиқ, чеклов ва жазолар: Япония императорлари қандай яшайди?

    Шоу-бизнес | 3 июн, 09:44

    АҚШда иммиграция сиёсати ва чегара назорати кучайтирилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 09:38

    Италияда Этна вулқони отилди (видео)

    Дунё | 3 июн, 09:20

    Тошкентда скутер ҳайдовчиси Damas уриб юборишидан ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 3 июн, 09:04

    “Файзуллаевни ижарага бериш керак. Кейин қимматга сотиш мумкин” — “ЦСКА” собиқ футболчиси

    Спорт | 3 июн, 09:02

    Жуда кўп миқдорда фирибгарлик қилган ўзбекистонлик АҚШдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 3 июн, 08:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.