Ўзбекистонда 2022 йилнинг июль ойида пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари июнь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,2 фоизга арзонлашган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 1 фоизга ошган.
Пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда яъни, бир йилда ўртача 2,7 фоизга ошгани кузатилган.
2022 йилнинг июль ойида бошқа молиявий хизматлар нархлари июнь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 7,1 фоизга ошган.
Изоҳ (0)