Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ишчиси устига бензин сепиб, ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар берилган эди. Фарғона вилояти ҳокимлиги ушбу ҳолат бўйича «Дарё»га расмий маълумот берди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Қайд этилишича, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб келган 48 ёшли Ҳ.С.га фаолияти тўхтатилган цехдаги иши ўрнига завод қошидаги унитар корхона — «РСМУ нефть»дан иш таклиф қилинган. Бироқ Ҳ.С. худди шундай ўриндаги ишга ўтишга кўнмай, 2 август куни корхона олдида устига бензин қуйиб, ўзига ўт қўйиб юборган. Завод тиббиёт пунктида унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, сўнгра Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали комбустиология бўлимига ётқизилган.

«Аёлнинг ўз жонига қасд қилишга уриниши билан боғлиқ ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинган. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев ва вилоят прокурорининг ўринбосари Беҳзод Исмоилов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ таркибидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Эркин Нуралиев ҳам ўрин олган. Ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари юзасидан тўлиқ ахборот тақдим этилади», — дейилади вилоят ҳокимлигининг расмий маълумотида.

Қўшимча қилинишича, бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавланова Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалида бўлиб, аёлнинг ҳолидан хабар олган.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълумот беришича, ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

«Аёлнинг ўзини ёқиб юбориши сабаблари аниқланмоқда. Жабрланувчи аёлга очиқ оловдан куйиши оғир даражаси ташхиси қўйилган», — дейилади Ҳаёт Шамсутдиновнинг ахборотида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди