Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги бозорда сотилаётган истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари йўқ қилинди. Бу ҳақда Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар бермоқда.
Хоразм вилоятида карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда аҳоли орасида санитария эпидемиологик ҳамда юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда гўшт, сут ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг сотилишида ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиниши юзасидан бозорларда назорат рейд тадбирлари олиб борилган.
Натижасида Урганч туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Х.Х.га тегишли бўлган, ветеринария-санитария талабларига зид равишда ҳеч қандай ҳужжатларсиз сотилаётган жами 110 килограмм оғирликдаги истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари сотилишининг олди олиниб, қонунбузар фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)