Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида 1,1 миллиард сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Н.» МЧЖ раҳбари У.Р. ва бошқалар туман ҳудудида велосипед ва пиёдалар йўлакчаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиши йўли билан бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиб, 1,1 миллиард сўмни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали мулоқот қилди