Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Транспорт вазирининг буйруғи билан Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда Norma.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қуйидагилар темир йўл транспорти ва метрополитен ҳодисалари ҳисобланади:

  • ҳаракатдаги поезднинг бошқа поезд билан тўқнашиши;
  • темир йўл изидан чиқиши;
  • поезднинг шикастланиши;
  • инфратузилма ва (ёки) ташилаётган юкларга зарар етиши;
  • фавқулодда вазиятлар ва бошқалар таъсирида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳодисалар.
Ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари бўйича ҳодисаларни ҳамда бузилишларнинг сабаблари, оқибатлари ва ушбу ҳодисаларда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш мақсадида хизмат текшируви ўтказилади.

Низом билан темир йўл транспортида ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисалар таснифлари, шунингдек, хизмат текшируви олиб бориш, унинг натижаларини расмийлаштириш, ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги бузилишларини ҳисобга олиш тартиби белгиланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади