Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги офис биноси кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,04 гектар. Бинонинг майдони — 1683 квадрат метр. Бинода сув, электр, газ таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
2008 йилда қурилган ушбу бино 6 қават, ертўла ва мансардадан иборат.
Лот изоҳида ёзилишича, бинода ажралмас бўлган лифт, видео кузатув,кондиционер, ёнғинга қарши тизим, огоҳлантирувчи тизим, иссиқ пол , ёрдамчи чиқиш жойи билан жиҳозланган, корхонада электр энергия ТП ва дизель генератори мавжуд. Мулк офис жиҳозларисиз сотилади.
Аукционга қўйилган меҳмонхонанинг бошланғич баҳоси — 32,4 млрд сўм. Аризалар 26 август 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкентдаги меҳмонхона 13,9 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)