Европанинг етакчи нефть компаниялари — ExxonMobil, Chevron ва Shell’нинг умумий фойдаси иккинчи чоракда 46 миллиард долларни ташкил этди, деб ёзади The Wall Street Journal.
АҚШнинг энг йирик нефть компанияси ExxonMobil 29 июль, жума куни 2022 йилнинг иккинчи чорагидаги фойдаси 17,9 миллиард долларни ташкил этганини эълон қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли тўрт баравар кўпдир.
Яна бир нефть гиганти Chevron ҳам апрель—июнь ойларида олинган фойданинг ошгани ҳақида хабар берди. Ўтган йилнинг иккинчи чорагида компания 3,1 миллиард доллар фойда олган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 11,6 миллиард долларни ташкил этган.
Ўз навбатида, Shell 28 июль, пайшанба куни апрель—июнь ойларида 16,7 миллиард доллар миқдорида фойда олгани ҳақида хабар берди.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Ғарб нефть гигантлари даромадларининг ошишига асосий сабаб кўплаб мамлакатлар томонидан коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин чоралари бекор қилинганидан кейин нефть ва газга бўлган талабнинг кескин ошишидир.
Бундан ташқари, Россия энергия ташувчиларига қарши санкциялар нефть нархининг янада ошишига олиб келди.
Нефть компаниялари даромадининг ўсиши 2020 йилда COVID-19 пандемияси бошланиши сабабли ўнлаб компанияларнинг қулаши ва банкрот бўлишига олиб келган саноатдаги сезиларли бурилишни англатади.
Изоҳ (0)