• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Болливуд юлдузи Жонни Левер қандай қилиб комедия қиролига айланди? У нега фильмларда кўринмай қолди?

    Болливуднинг дунёга машҳур актёрларидан бири, фильмлардаги комедик ижроси орқали кўплаб мухлисларнинг қалбидан жой олган Жонни Левер йиллар давомида томошабинларнинг юзида табассум пайдо бўлишига сабабчи бўлди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Актёрнинг фильмлардаги қаҳрамонлари ҳар қандай кескин вазиятни бартараф этишга, ҳатто ёвуз одамнинг уйини ҳам кулги масканига айлантиришга қодир. Жонни Ҳиндистоннинг таниқли комедиячиларидан бири ва кўплаб мукофотлар ғолиби ҳисобланади. Актёр Filmfare Awards томонидан бериладиган «Йилнинг энг яхши комедия устаси»  номинациясида «Муҳаббат азоби» ва «Куёв Ража» фильмларидаги ижроси учун рекорд даражада ғолибликни қўлга киритган. У ўз фаолиятини 1984 йилда бошлаган ва 300 дан ортиқ фильмларида суратга тушган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Жоннининг асл исми Жон Пракаш Рао Жанумала. У 1957 йил 14 августда телугу насроний оиласида туғилган. Болалигининг кўп қисмини Мумбай шаҳри атрофидаги тор кўчаларда ўтказган. Жоннининг отаси Hindustan Lever компаниясида оператор бўлиб ишлаган. Унинг маоши оилани боқишга зўрға етган, сабаби олти фарзандни (уч ўғил ва уч қизни) боқиш учун кўпроқ маблағ керак бўлган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Бўлажак актёр мактабда 7-синфгача таҳсил олган ва ота-онасининг пули йўқлиги сабабли мактабни ташлаб кетишга мажбур бўлган. У дастлаб кўчаларда қалам сотган, машҳур трекларга рақсга тушган ва Болливуд актёрларига тақлид қилган. Кейин унинг отаси ўзи ишлаётган компанияга ишчи қилиб олади ва актёр у ерда 6 йил ишлайди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Актёр ишдан ташқари мимикани ўрганди ва саҳна кўринишларини кузатди, айниқса америкалик хонанда Элвис Преслига тақлид қилишни бошлади. Шу маҳорати туфайли у ўзи ишлаётган компанияда ўтказилган тадбирда нутқ сўзлади. Зиёфатда Жон ҳокимиятни аъло даражада тақлид қилди ва шундан кейин ҳамма уни «Жонни Левер» деб атай бошлади. Бу тахаллус охир-оқибат унинг ҳаётида абадий муҳрланди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    «Кино саноатига киришим қийин эди. Дастлаб мен ўзимни тақлид қилиш йўналишида синаб кўрдим. Менинг машҳурлигим Ашок Кумар, Ом Пракаш, Шатруган Сингҳ ва Санжив Кумарни тақлид қилганимдан кейин янада ортди.  Актёр Сунил Датт туфайли катта экранга чиқдим, у мендаги салоҳиятни кўриб, ўзининг 1982 йилда суратга олинган ‘Оғриқлар боғлари’ фильмида эпизод роллардан бирини ўйнашни таклиф қилди» , — дейди актёр.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    «Менинг ҳамкасбларим мен ҳақимда турли хил ёмон гапларни айтганини эшитдим. ‘У шунчаки тақлидчи. Актёрлик ҳақида нимани билади?’ , — дейишди. Аммо карьерам ривожланиб борар экан, мен тақлид қилишдан қоча бошладим ва қаҳрамонларимнинг шахсиятига эътибор қаратдим. ‘Ўлим билан ўйнашиш’, ‘Муваффақиятсиз ўғирлик’, «Титрар юраклар’, ‘Ёнингизда’ ва ‘Ҳаётда ҳамма нарса бўлади’ фильмларини фаолиятимдаги энг яхши кинолар деб биламан» , — дейди Жонни Левер.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Жоннининг биринчи машҳурликка эришган фильми «Ўлим билан ўйнашиш» кинокартинаси бўлди, шундан сўнг у кўплаб фильмларда иккинчи даражали актёр ёки комедиячи сифатида танланди. Кино оламга ўтганига қарамай, Жонни жонли чиқишларни давом эттирди ва 90 йилларда ўз карьерасининг чўққисига етди. Кейин эса унинг ҳаётида бахтсиз ҳодиса юз берди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Унинг 10 ёшли ўғли Жессига томоқ саратони ташхиси қўйилди. «Менинг ўғлим саратон касаллигига чалинган. Ожиз эдим. Шундан кейин фильмларда рол ўйнашни тўхтатдим ва у учун ибодат қилишни бошладим. Кейин ўғлим яна текширувдан ўтказилди ва шифокорлар ҳайратда қолди, чунки саратон йўқолган эди. Мен учун бу янги ҳаётнинг бошланиши эди. Мен католик оиласида туғилганман, лекин ҳеч қачон Библияни ўқимаганман. Ўғлим тузалиб кетганидан кейин мен Худога ишона бошладим ва Библияни тўлиқ ўқиб чиқдим. Авлиё эмасман, лекин ҳозир мен Худога ва ибодатларга ҳар қачонгидан яқинроқман» , — деб тан олади Жонни.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Актёр Сужата исмли аёл билан турмуш қурган. Жоннининг ўғли Жесси комедия йўналишида ижод қилади, қизи Жейми эса актриса сифатида танилган. Левер фаолияти давомида 300 дан ортиқ фильмларда суратга тушган. У улкан муваффақиятга эришишига қарамай камтарлигини йўқотмади. Жоннининг кино оламдаги ҳамкасблари уни ўзига хос истеъдод эгаси деб эътироф этган. Актёр ҳар доим ўз ишида интизомли. У белгиланган вақтдан бир соат олдин суратга олиш ишларига келади, бу эса ҳиндлар орасида жуда кам учрайди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Левер фильмларда кам кўриниш берса ҳам томошабинлар у экранда пайдо бўлганда хурсанд бўлади. Актёр тез кунларда намойиш этилиши кутилаётган, Ранвир Сингх иккита ролни ижро этган Роҳит Шеттининг «Цирк» кинокомедиясида суратга тушди.

    28.07.2022, 15:47   Изоҳ (0)   16856
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳамдам Собиров, Жаҳонгир Хўжаев, Жаноб Расул ва бошқа ўзбек санъаткорларининг Instagram саҳифасидаги реклама нархи қанча?

    28.07.2022, 12:47

    Брэд Питт 40 миллион долларга орзусидагидек океан яқинида жойлашган уйни сотиб олди (фото)

    28.07.2022, 11:36

    Instagram: Равшан Комилов неварали, Маъруфхон Муҳаммедов фарзандли бўлди, Паризоданинг мухлисларига мурожаати, Ботир Имомхўжаев билан бўлган кўнгилсизлик

    27.07.2022, 22:22

    Китоблари қўл билан ўқиладиган кутубхона

    27.07.2022, 19:42

    «Бахтли кунларни яшаяпмиз». Шоҳруххон Асал Шодиеванинг ижод қилишига муносабати  ҳамда фильмлардаги гонорари 5 минг долларга баҳолангани ҳақида (видео)

    27.07.2022, 19:39

    Жавоҳир Зокиров, Алишер Узоқов, Ситора Фармонова. Чет эл кинофильмларида рол ижро этган ўзбек актёрлари (видео)

    27.07.2022, 16:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.