Самарқанд вилояти Булунғур туманида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиб келган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Э.С.» МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасидаги электр энергияси ҳисоблагичига яширин тарзда ускуналар ўрнатган ҳолда фойдаланиб келингани оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 3,5 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)