Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди.
2022 йилнинг 28 июль куни вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги озиқ-овқат деҳқон бозорида рейд тадбири ўтказилган.
Тадбир давомида Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Х.Б. номаълум шароитда сўйилган 55 килограмм йирик шохли мол гўштини сотиш учун олиб кираётган вақтида ушланиб, вилоят лаборатория хулосасига асосан гўшт истеъмолга яроқсизлиги учун Термиз ҳайвонот боғига топширилди.
Гўшт маҳсулоти эгасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Изоҳ (0)