Туркия Ички ишлар вазири С.Сойлунинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 2022 йилнинг 28 июль куни Миллий гвардия қўмондони генерал майор Р.Жураев билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Миллий гвардиянинг Туркия Полицияси ва жандармерияси билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона ва стратегик шериклик муносабатлари икки томонлама алоқаларни барча йўналишларда ривожлантиришнинг муҳим омили экани таъкидланди.
Дўстона ва ишчан мулоқот руҳида ўтган тадбир якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга, қўшма амалий тренинг ва курслар сонини оширишга, таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга келишиб олинди.
Изоҳ (0)