Ўзбекистонда келгуси беш йилда IT хизматлари экспортини 1 миллиард долларга етказиш режа қилинган. Бу ҳақда президент Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги «Аструм» академиясида бўлиб ўтаётган учрашувда маълум қилди.
Қайд этилишича, хорижий ҳамкорлар билан бирга мактаб, лицей, коллеж, техникум ва олийгоҳларда ўқувчи ва талабаларнинг IT кўникмаларини шакллантириш бўйича «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Президент бу дастур келгусида ҳам давом эттирилишини айтди.
Агар ёшларни IT касбларга ўқитишни тўғри йўлга қўйсак, уларни сифатли инфратузилма, компьютер ва кафолатли буюртма билан таъминласак, албатта, бу маррага бемалол эришамиз, — деди давлат раҳбари.Учрашувда бунинг учун қуйидаги 4 та масалани ҳал этиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Биринчидан, интернет қамрови ва сифатини кескин ошириш зарур. Ҳудудларнинг оптик толали тезкор мобил интернет (4G) билан қамраб олиш даражаси 70 фоиз атрофида. 118 та қишлоққа интернет ҳам, мобил алоқа ҳам кириб бормагани таъкидланди.
Иккинчидан, IT соҳасида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашни яна-да кенгайтириш керак. Бугунги кунда бундай ёшларнинг стартапларига (230 та) атиги 10 миллиард сўм грантлар ажратилган. Ёки компьютер хариди учун 3,5 минг нафар ёшга кредит берилган бўлса, кафил йўқлиги учун 6,5 мингдан зиёд ёшга кредит бериш рад этилган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Навоийда IT паркларни ташкил этиш ишлари якунига етказилмаган.
Изоҳ (0)