Самарқанд вилояти божхона бошқармаси «Жартепа» чегара божхона постида фуқаро текширилиб, унинг нос халтасида психотроп дорилар борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, божхона пости орқали қўшни давлатдан мамлакатга кириб келган фуқаронинг нарсалари текширилган. Фуқаро И.У. «яшил йўлак» орқали божхона назоратидан ўтаётганда унинг ёнидан нос солинган халтача ичидан 8 дона «Трамадол» ва 4 дона «Лирика» психотроп дорилар борлиги аниқланган.
Изоҳ (0)