26 июлда нефть нархлари кўтарилиб, жаҳон бозорида таъминот билан боғлиқ муаммолар фонида кетма-кет иккинчи кун ўсишда давом этмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent маркали нефтнинг сентябрь фьючерслари нархи бир баррель учун 106,49 долларни ташкил этди, бу аввалги нархдан 1,34 долларга (1,27 фоиз) юқори.
Нью-Йорк товар биржасининг (NYMEX) электрон савдоларида сентябрь ойидаги WTI нефти фьючерсларининг нархи бу вақтга келиб бир баррель учун 97,98 долларни ташкил этди, бу аввалги қийматдан 1,28 долларга (1,32 фоиз) юқори.
Айни пайтда савдолар глобал иқтисодиётнинг аҳволига оид хавотирлар босими остида.
АҚШ ва Европадан олинган янги статистик маълумотлар ушбу минтақаларда иқтисодий фаоллик пасайганини кўрсатмоқда.
Аввалроқ Шарқдан Европага нефть етказиб бериш ҳажми 90 фоизга ошгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)